АҚШда сайлов: Байден ва Трамп сайловолди харажатларини очиқлади

17:50 21 Май 2024 Дунё
277 0

Иллюстратив фото

Америка Қўшма Штатларида жорий йилнинг ноябрь ойида президентлик учун сайлов бўлиб ўтади. Табиийки сайлов ташвиқотларини олиб бориш учун анча-мунча маблағни талаб этилади. Қолаверса, молиявий кўрсатгичлар номзоднинг сайланиш эҳтимолини ҳам ошириши мумкин. Чунки сайловолди компаниясига келиб тушадиган маблағларнинг асосий қисми сайловчилар томонидан йиғилади ва бу номзодга нисбатан хайрихоҳлик даражасини ҳам белгилаб беради.

Ҳозиргача асосий кураш амалдаги президент Жо Байден ва АҚШнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп ўртасида кечмоқда.

Байденнинг сиёсий операцияси апрель ойида 51 миллион доллар йиғди. Бу унинг март ойидаги маблағ йиғиш кўрсатгичидан сезиларли даражада паст ҳисобланади. Байденнинг сайловолди ташвиқоти ва унга алоқадор ташкилотлар ўтган ойдаги банк кўрсатгичларини 192 миллион доллар билан якунлади. Унинг ёрдамчиларига кўра, тарихдаги ҳеч қандай демократ номзод Байденчалик нақд пул кўрсатгичига эга бўлмаган.

Трампнинг ёрдамчилари эса апрелда 76 миллион доллар йиғганини очиқлади.

Байденнинг сиёсий компанияси март ойида 90 миллион доллардан кўпроқ пул тўплаганини маълум қилди. Ўтган ой охирида Нью-Йоркдаги маблағ тўплаш жараёнларида Жо Байден қаторида собиқ президентлар Билль Клинтон ҳамда Барак Обама иштирок этган.

Трампнинг сайловолди ташвиқот матбуот котиби Каролин Левитт ўз баёнотида айтишича, собиқ президент охирги тўрт ҳафта ичида кунига 9 соат вақтини суд залида ўтказаётгани ҳисобга олинса, пул йиғиш билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли ўтган. Трампнинг асосий харажатлари ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилиш ва камтарона сайловолди ишларига сарфланмоқда.

Байден кампанияси апрель ойи донорлар томонидан 5,5 миллион доллар маблағ тўплаганини айтиб ўтган. Шунингдек, апрелда электрон почта рўйхатига яна 1 миллион доллар қўшилгани таъкидланди. Байден жамоаси ўз пулларини 150 дан ортиқ офис ва 500 нафардан кўпроқ ходимлар учун сарфламоқда.

Трампнинг душанба куни кечқурун тақдим этган сайловолди ташвиқоти ҳисоботи шуни кўрсатадики, унинг апрель ойидаги банк кўрсатгичи 49.1 миллион доллар билан якунланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?