АҚШда ўз «ўлими»ни саҳналаштириб, ўзбекистонлик аёл ёнига қочган эркак жазога тортилди
Фото: NYP
АҚШда кўп болали ота Райан Боргвардт ўз «ўлими»ни саҳналаштириб, Европага қочгани учун суд ҳукмига тортилди. New York Post хабарига кўра, у 89 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ҳамда тергов ишларига сарфланган ресурслар учун 30 минг доллар тўлашга мажбур этилди.
2024 йил 12 август куни маҳаллий вақт билан 17:32 да Грин-Лейк округи шериф идораси Райан Боргвардтнинг йўқолгани ҳақида хабар олган. Ортидан унинг автомобили мемориал боғ яқинидан топилган, Грин-Лейк кўли эса охирги бўлган манзили сифатида қайд этилган. Қидирув жараёнида ағдарилган қайиқ ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, йўқолишидан олдин Боргвардт паспортини суратга олган, пулларни хорижий банкка ўтказган, электрон почтасини алмаштирган, Ўзбекистонлик аёл билан мулоқотда бўлган, 375 минг долларлик суғурта расмийлаштирган ва авиакомпаниялардан бонус карталари сотиб олган.
Эркак декабрь ойида АҚШга қайтган.
Қайд этилишича, Райан Боргвардт 22 йил бирга яшаган турмуш ўртоғи томонидан судга берилиб, ажрашиш жараёни бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг