АҚШда истиқомат қилаётган ҳамюртлар Фарғонага инвестиция киритади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Америка Қўшма Штатларида яшаб, ўз бизнесини йўлга қўйган ҳамюртимиз Нодиржон Мардоновни қабул қилди.
Бувайда туманида таваллуд топган Н. Мардонов 25 йилдан зиёд вақт мобайнида АҚШда яшаб, кўп йиллар банк соҳасида фаолият олиб борди. Кейинчалик ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, бир қатор йирик компаниялар билан ҳамкорликда ишлади. Айни пайтда “TashVegas” ҳамда “NewYorkinvestgrup” МЧЖ хорижий корхоналари асосчиси ва раҳбари.
Мулоқот чоғида тадбиркор ўз фаолияти билан бирга эришган ютуқлари ҳақида ҳам гапириб берди. Фарғона вилоятига америкалик инвесторларни жалб қилиш, биргаликда қўшма инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, янги ишлаб чиқариш йўналишларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшиш истагида эканлигини маълум қилди.
Учрашувда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва хорижий бизнес доиралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилди.
— Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кўлами жадал ривожланмоқда, — дейди Нодиржон Мардонов. — Шу кунларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди. Ишонамизки, бу каби юзма-юз мулоқотлар ўзаро ишончли, дўстона алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Айни жиҳатларни инобатга олиб, Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз.
Вилоят ҳокими билдирилган ташаббус ва таклифларни юқори баҳолади, Юртимизга инвестиция киритишга ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этиб, ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳамкорликда ишлашдан умидвор эканлигини таъкидлади.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг