АҚШ Венесуэлани ким бошқаришини танлади
Фото: Reuters
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг энг яқин иттифоқчилари барқарорликни сақлаш учун мамлакатни бошқаришга энг муносиб номзод ҳисобланади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» АҚШ Марказий разведка бошқармаси маълумотларига таяниб хабар тарқатди.
Нашрнинг хабар беришича, Марказий разведка бошқармаси ҳисоботи АҚШ президенти Дональд Трампга ва Венесуэладаги ҳарбий операциядан бир неча ҳафта олдин танланган маъмурият амалдорлари гуруҳига тақдим этилган.
Ҳужжатда асосан Мадуро ўз мавқеини қандай йўқотиши мумкинлиги муҳокама қилинган, аммо мамлакатдаги умумий вазият ҳам кўриб чиқилган. Кейин таҳлилчилар 2024 йилги сайловларнинг амалда ғолиби деб ҳисобланган мухолифат етакчиси Эдмундо Гонсалес ва Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакатни бошқара олмаслиги ва хавфсизлик кучларини назорат қила олмаслиги ҳақида хулосага келишди.
«The Wall Street Journal»га кўра, ушбу таҳлил Трампнинг ҳарбий операциядан сўнг 6 январда Венесуэланинг вақтинчалик президенти сифатида қасамёд қилган вице-президент Делси Родригесни Мачадо ўрнига қўллаб-қувватлашига сабаб бўлган. Ҳужжатда яна иккита юқори лавозимли амалдор ҳам тилга олинган. Нашрнинг ёзишича, бу ички ишлар вазири Диосдадо Кабелло ва мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес бўлиши мумкин.
Шу йилнинг 3 январь куни Қўшма Штатлар Венесуэлада кенг кўламли операция бошлади, натижада президент Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес ҳибсга олинди ва улар Нью-Йоркка олиб келинди.
Дональд Трамп Мадуро ва Флорес «наркотерроризм» ва Қўшма Штатларга таҳдид қилиш айбловлари билан суд қилинишини эълон қилди. Нью-Йоркдаги суд мажлисида Мадуро ва унинг рафиқаси барча айбловларни рад этди ва ўзларининг айбсиз эканликларини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг