АҚШ ва Хитой «савдо урушида» танаффус олди
Иллюстратив фото
Душанба куни Америка Қўшма Штатлари ва Хитой қўшма баёнот чиқариб, ўзаро тарифларни 90 кунга пасайтириш тўғрисидаги келишувни эълон қилди. Баёнотда иккала томон ҳам барқарор, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли иқтисодий ва савдо муносабатларининг муҳимлигини тан олгани келтирилган.
АҚШ ва Хитой расмийлари ушбу ҳафта охирида Швейцариянинг Женева шаҳрида кенгроқ потенциал савдо келишуви бўйича музокараларга асос яратиш учун муҳокамалар ўтказди.
Президент Дональд Трампнинг апрель ойида эълон қилинган тариф чоралари икки иқтисодий гигант ўртасида тобора кучайиб бораётган савдо урушини, бозорларни издан чиқариш ва АҚШнинг таназзулга учраши қўрқувини кучайтирди.
«Биз 90 кунлик танаффус ва тариф ставкаларини сезиларли даражада пасайтириш бўйича келишувга эришдик. Иккала томон, ўзаро тарифларини 115 фоизга пасайтиради», — дейди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.
АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грирнинг қўшимча қилишича, томонлар келишув бўйича 10 фоизлик ўзаро тарифларни сақлаб қолади.
«Ушбу келишув билан биз ўзаро тариф ставкамиз АҚШ томонида 10 фоизгача туширишга келишиб олдик. Хитой ҳам, ўз навбатида, ставкани 115 фоиздан 10 фоизгача пасайтирмоқда ва ўзлари қабул қилган қарши чораларни бекор қилмоқда», — деди Грир.
«Ўзгаришлар чоршанба кунидан кучга киради», дейилади АҚШ ва Хитойнинг қўшма баёнотида.
Хитойнинг расмий давлат ахборот агентлиги «Синьхуа» томонидан эълон қилинган хабарда Пекин душанба кунги келишувда белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилганидан сўнг томонлар иқтисодий ва савдо алоқалари бўйича мунозараларни давом эттириш механизмини яратиши айтилади.
«Ушбу муҳокамалар навбатма-навбат Хитой ва АҚШда ёки томонларнинг келишувига биноан учинчи давлатда ўтказилиши мумкин», — дейилади хабарда. Қайд этилишича, томонлар заруратга қараб, тегишли иқтисодий ва савдо масалалари бўйича ишчи даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкин.
Ўз навбатида, Хитой Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн АҚШ билан савдо музокараларида катта истиқбол ва муҳим консенсусга эришилганини айтди.
Оқ уй эса ҳеч қандай тафсилотларни келтирмасдан, келишувга эришилганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг