АҚШ Украина ва Яқин Шарқдаги можароларни йил охиригача ҳал этилишига умид қилмоқда
АҚШ маъмурияти Украинадаги можаро, шунингдек, Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳамда Ғазо секторидаги қаршиликларни жорий йил якунига қадар бартараф этишга умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
— Россия, Украина, Эрон, Исроил ва ҲАМАС — шу ҳафта давомида биз ушбу учта можаро юзасидан қатор учрашувлар ўтказяпмиз. Уларни йил охиригача ҳал қилишга умид қиламиз, — деди Уиткофф Оқ уйда бўлиб ўтган президент кабинети йиғилишида.
Шунингдек, у АҚШ расмийлари бир қатор давлатларни Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган Авраам келишувларига қўшиш масаласини муҳокама қилаётганини қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг