АҚШ тинчини йўқотди: Эрон Африка уранига эга бўлмоқчи
Фото: Newsweek
Эрон ядро дастурини янада кенгайтиришни мақсад қилиб, Ғарбий Африкадан уран олишга интилмоқда. Бу ҳаракат АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида хавотир уйғотган. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Ядро қуролларини назорат қилиш учун турли саъй-ҳаракатларга қарамай, Эрон дунёдаги энг илғор ядровий дастурларидан бирини сақлаб келмоқда. Охирги хабарлар мамлакатнинг ядровий фаолияти жадаллашиб бораётганидан далолат беради.
Нигердаги вазият ҳам бу ташвишларга сабаб бўляпти. 2023 йил июлдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, Россиянинг Вагнер гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланган янги раҳбарият Россия ва Эрон билан яқинлик кўрсатди.
Июнь ойида Эрон уранни янги илғор центрифугаларда бойитишни бошлади. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқмаслигини таъкидлаб, мамлакатнинг ядровий фаолиятини тўхтатишга чақирган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилганди. Унинг таъкидлашича, Теҳроннинг ядровий дастурини кенгайтириш борасидаги ҳаракатлари жуда катта хавфни юзага келтиради.
Аввалроқ АҚШ Европадаги ядро қуролларини фаол янгилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг