АҚШ шиддат билан банкрот бўлмоқда — Илон Маск
Фото: Reuters
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск АҚШ шиддат билан банкрот бўлаётганини айтиб, давлат қарзи бўйича фоиз тўловлари мамлакат мудофаа бюджетидан ошиб кетганини таъкидлади.
«Агар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, биз ҳукуматнинг ўзига хос жуда кам учрайдиган дерегуляцияси (жамоат муносабатларининг маълум бир соҳасида давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ёки қисқартириш)ни амалга ошириш имкониятига эга бўламиз. Чунки АҚШ шиддат билан банкрот бўлмоқда. Мудофаа вазирлиги бюджети йилига бир триллион долларни ташкил этади ва миллий қарз бўйича фоиз тўловлари мудофаа бюджетидан ошиб кетди», деди Маск.
Ўз навбатида, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ўтган ҳафта президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ҳукуматни ислоҳ қилиш бўйича комиссия тузиб, унинг самарадорлигини оширишга ваъда бериб, унга Маск раҳбарлик қилишини қўшимча қилганди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Собиқ президент Дональд Трамп Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатилган. Унга демократ номзод — вице-президент Камала Харрис рақиблик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг