АҚШ разведкаси: «Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди»
Иллюстратив фото
АҚШ разведкаси маълумотига кўра, Эрон ҳарбийлари июнь ойида Форс кўрфазидаги кемаларга денгиз миналарини юклаган. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги хабар қилди.
Бу ҳаракат Ҳормуз бўғозининг ёпилиши ҳақдаги хавотирларни кучайтирган. Эрон йиллар давомида бўғозни ёпиш билан таҳдид қилиб келган, аммо у ҳеч қачон буни амалга оширмаган. Бу ҳаракат глобал савдога кескин таъсир кўрсатади.
Таъкидлаш жоиз, дунё нефть ва газининг бешдан бир қисми шу бўғоз орқали ўтади. Эроннинг уни ёпиш тўғрисидаги баёнотларининг ўзигина бозорда нархлар ўзгаришига олиб келади. Бироқ, АҚШ ядровий иншоотларга зарба берганидан бери жаҳон бозоридаги нефть нархи 10 фоиздан ортиққа арзонлашган.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар 22 июнь куни Теҳрон ядро дастурини йўқ қилиш учун мамлакатнинг 3 та асосий ядровий объектини бомбардимон қилганди. Шундан кўп ўтмай, Эрон парламенти бўғознинг тўсиб қўйилиши ҳақида хабар қилган. Бу тўғридаги якуний қарор Эрон олий миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинади.
Маълумотларга кўра, миналар ҳали бўғозга жойлаштириб чиқилмаган. АҚШ манбалари ҳам Эрон кемаларига юкланган миналарни қандай аниқлаганини ошкор қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг