АҚШ Путин ёрдамчисининг Украина бўйича музокараларда иштирок этишига қарши чиқмоқда. Сабаби нимада?

16:58 23 Май 2025 Дунё
196 0

Фото: РИА Новости

АҚШ расмийлари Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг Украина бўйича музокараларда иштирок этишига қарши чиқди. Маълум бўлишича, улар уни «кескин позиция» эга ва «қаттиққўл» деб ҳисоблашмоқда.

«АҚШ россиялик ҳамкасбларига Москва делегациясига Истанбулда раҳбарлик қилган Владимир Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский каби «қаттиққўл»ларнинг иштирокидан қочишни афзал кўришини тушунтирмоқда», — деб ёзди «Bloomberg» ўз манбаларига таяниб.

АҚШ расмийларининг ушбу баёнотига қарамай, Мединский Истанбулдаги музокаралар олдидан муроса қилишга тайёрлигини билдирганди.

«Муҳокама ва Истанбул музокараларини қайта бошлашга тайёрмиз, мумкин бўлган муросага ва уларни муҳокама қилишга тайёрмиз» — деганди у ўшанда.

Учрашув якунида Мединскин яхши кайфиятда Россия томони Украина бўйича икки томонлама музокаралар натижаларидан қониқиш ҳосил қилишига ва алоқаларни давом эттиришга тайёрлигига ишонтирганди.

Президент ёрдамчиси, шунингдек, Россия ва Украина вакиллари Истанбулдаги музокараларда “1000 га 1000” формуласи бўйича маҳбусларни алмашишга келишиб олганини айтди. Шу билан бирга, у “тўғридан-тўғри музокаралар мақсади эртами-кечми можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш” эканлигини таъкидлади.

Мединский бунгача икки марта Россия делегациясига бошчилик қилганди

Владимир Мединский Туркиянинг Истанбул шаҳрида 16 май куни уч йиллик жанглардан сўнг илк бор бўлиб ўтган Россия — Украина тинчлик музокараларида Россия делегациясига бошчилик қилди. Ундан ташқари, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин мулоқотда қатнашди.

«Делегациямиз Президент томонидан маъқулланган ва музокаралар олиб бориш учун тўлиқ ваколатга эга. Биз конструктив иш олиб бориш ва Украина можаросига ечим топиш тарафдоримиз» — деганди Мединский музокара аввалида.

2022 йилдаги Истанбулдаги музокараларда ҳам Мединский Россия делегациясига раҳбарлик қилган. Кейин томонларнинг сўнгги юзма-юз учрашуви 2022 йил 29 март куни Долмабаҳче саройида бўлиб ўтганди. Ўша йилнинг 22 майида Мединский музокара жараёнининг музлатилганини эълон қилиб, Москва ҳеч қачон энг юқори даражада музокара олиб боришдан қочмаганига ойдинлик киритганди.

2023 йилнинг ёзида Истанбулда Россия делегациясига бошчилик қилган Мединский Ғарбни Украина бўйича музокараларни бузишда айблади.

Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев тинч йўл билан ечим топишга ва доимий бетарафлик ва мамлакат хавфсизлиги кафолатлари тўғрисида Шартнома тузишга тайёр бўлган.

«Аммо бу Ғарб давлатларига тўғри келмади. Айнан улар музокараларни бузишди. Россия нафақат сўзда, балки амалда ҳам тинч йўл билан ечим топишга тайёр эди. Бундан ташқари, Киев бундай қарорга яқин эди», — деганди ўша пайт Мединский.

Музокаралар гуруҳи раҳбарининг аниқлик киритишича, 2022 йилда Россия Украинадан бетарафлик ва НАТОга қўшилмаслик, шунингдек, Қрим устидан Россия суверенитети тан олиниши ва Донбасс республикалари мустақиллигини тан олишни талаб қилган. Бундан ташқари, келишув бир қатор гуманитар талабларни ўз ичига олган.

Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазирлиги Мединскийни шунчаки расмий эмаслигига эътиборни қаратди.

Вазирлик расмий вакили Мария Захарованинг фикрича, Мединский оддий амалдор эмас. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида шундай ёзди: Мансабдор шасхлар бор, сиёсатчилар бор, ва шунингдек, давлат арбоблари бор. Владимир Мединский айни шу тоифага киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?