АҚШ олимлари томонидан митти сунъий юрак яратилди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Cидарс-Синай тиббиёт маркази олимлари инсон юраги функцияларини бажара оладиган махсус чип яратди. Ушбу нанотехнология турли касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин.
Хусусан, митти қурилма саратон муолажасига доир тадқиқот ва синовларда жуда фойдали. Яъни у юрак фаолиятини батафсил ўрганиш ҳамда касаллик пайтидаги ҳолатини текшириш иконини беради.
Қолаверса, энди янги дорилар, айниқса юрак-қон томир хасталикларига қарши препаратлар ва илғор муолажа усуллари тажриба жониворларида эмас, шу "чип-юрак"да синаб кўрилиши кўзда тутилган.
Мослама конструкцияси учун индукцияланган плурипотент илдиз ҳужайралари, яъни тикланувчи тўқималардан фойдаланилган. Уларнинг бир қисми мушак тўқималари, қолган қисми эса қон томирларини ҳосил қилади.
Жумладан, мушак тўқималари худди инсон юраги сингари бир дақиқа ичида 60 марта уриш частотасида қисқаради ва ҳафталаб тўхтовсиз ишлай олади.
Тадқиқотчилар фикрича, мазкур чип ҳозирча ҳақиқий юрак ўрнини боса олмаса-да, ундан тиббий амалиётда "тажриба сичқон"лари сифатида фойдаланиш самарали.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг