АҚШ мудофаа вазири ҳамон касалхонада қолмоқда. Унинг чиқиш санаси ҳозирча номаълум

00:32 14 Январь 2024 Дунё
548 0

Фото: AP

Простата саратони ташхиси қўйилган АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин касалхонада қолмоқда, унинг чиқиш санаси ҳозирча маълум.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер айтиб ўтди.

“Вазир Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида қолмоқда. Унинг аҳволи яхши баҳоланмоқда. Вазир Пентагоннинг юқори мартабали раҳбарлари билан алоқада бўлиб турибди. У хавфсиз алоқалардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга ва вазирликнинг бутун дунё бўйлаб кундалик фаолиятини кузатишда давом этмоқда”, — дейди Райдер баёнотида.

Расмийнинг таъкидлашича, Пентагонда Остиннинг касалхонадан чиқиши мумкин бўлган вақти ҳақида ҳали маълумот йўқ.

“Ҳозирда бизда вазир Остиннинг аниқ чиқиш санаси йўқ, аммо биз бу масала бўйича ҳар куни жамоатчиликни хабардор қилиб туришда давом этамиз”, — дейди Райдер.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?