АҚШ Грин-карта дастурини тўхтатди
Иллюстратив фото
АҚШ расмийлари Браун университетидаги отишма гумондори мамлакатга Грин-карта лотерея дастури орқали киргани учун ушбу дастурни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилди.
У АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўрсатмаси билан дарҳол АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматларига DV1 дастурини тўхтатиб туришни буюрилгани билдирди. Вазир бу чора АҚШ фуқаролари «ушбу зарарли дастурдан қўшимча зарар кўрмаслигини» таъминлаш учун қилинганини айтди.
Ноэмнинг қайд этишича, Браун университетидаги отишмада гумонланувчи 48 ёшли Португалия фуқароси Клаудио Невес Валенти 2017 йилда ушбу дастур бўйича АҚШга келган. Кейинчалик маълум бўлишича, у ўз жонига қасд қилган.
Шу йилнинг 13 декабрь куни Род-Айленд штатининг Провиденс шаҳридаги Браун университетида отишма содир бўлди. Ушбу фожиа оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши жароҳатланди. Қурбонлардан бири университетнинг ўзбекистонлик талабаси Муҳаммадазиз Умурзоқов эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг