АҚШ «Google» компаниясини тарқатиб юбормоқчи
АҚШ Адлия вазирлиги «Google» компаниясининг рақамли реклама бозори устидан ноқонуний ҳукмронлик қилгани аниқлангач, уни AdX реклама алмашув платформаси ва DFP (Double Click for Publishers) рекламани бошқариш тизимини сотишга мажбур этиш таклифини илгари сурди. Адлия вазирлигининг билдиришича, бу каби бозор ҳукмронлигини тугатиш ва адолатли рақобат муҳитини тиклаш учун қатъий чоралар зарур.
Гап шундаки, Виржиния штатининг Александрия шаҳрида жойлашган АҚШ Округ суди ҳаками Леоние Бринкема ўтган ойда «Google» икки муҳим соҳа — реклама алмашуви ва нашриёт реклама сервери бозорларида ўз ҳукмронлигини атайлаб сақлаб қолганини аниқлади. Бу қарор компания учун жиддий зарба бўлди, айниқса, бундан аввалги суд қарорида «Google» онлайн қидирув соҳасида ҳам ноқонуний монополияга эга деб топилган эди.
Масъуллар вазирлиги жорий йилнинг сентабрида бўлиб ўтадиган суд мажлиси санасини белгилашган. Унда «Google» ва Адлия вазирлиги вакиллари ширкат ҳукмронлигига қарши қўлланилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўз фикрларини билдиради.
«Google» эса, ўз навбатида, реал вақтли таклифларни рақобатчиларга тақдим этиш ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирган, бироқ бизнесининг муҳим қисмларини мажбуран сотишга даъват қилишни ноқонуний деб ҳисобламоқда. Компания расмийларининг фикрича, бу «Google»ни тарқатиб юборишга уринишдир.
Мазкур ҳолат бозордаги компания аксияларига ҳам салбий таъсир кўрсатди — компания қимматли қоғозлари нархи сешанба куни эрталабки савдоларда 1,1 фоизга пасайди.
Эслатиб ўтамиз, AdX — бу онлайн нашриётчилар рекламага ажратилган бўш жойларни реал вақт режимида сотиши мумкин бўлган рақамли бозор ҳисобланади. DFP эса веб-сайтларнинг рақамли реклама жойларини сақлаши ва бошқариши учун ишлатиладиган платформадир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг