АҚШ етакчиси ҳам Ўзбекистон Президентига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари!
Америка Қўшма Штатлари ҳалқи номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон ҳалқини ажойиб Наврўз айёми билан табриклайман. Бу барча учун тинчлик, фаровонлик ва янгиланиш байрамидир.
Мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам ришталар ўрнатилаётганлигини юксак қадрлайман ва Сизнинг изчил ислоҳотлар дастурингизни олқишлайман. Савдо алоқаларимизни кенгайтириш ва замонамизнинг энг йирик муаммоларини ҳал этиш йўлида ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман.
Буюк давлатларимиз равнақ сари интилаётган бир пайтда, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб қолади.
Наврўз муборак!
Чин дилдан,
Дональд Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг