АҚШ Адлия вазирлиги Трампнинг навбатдаги ғоясини “ақлдан озиш” деб атади

Фото: AP
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Адлия вазирлиги раҳбари ва Бош прокурор лавозимига конгрессмен Мэтт Гетц номзодини кўрсатиш таклифи мазкур департамент ходимларини ҳайратда қолдирган. Бу ҳақда “NBC News” ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
Трамп чоршанба куни мазкур қарорини эълон қилди. Бу маълумот пайдо бўлганидан сўнг вазирлик штаб-квартираси йўлакларида ғамгин муҳит ҳукм сура бошлаган.
«Оҳ, Худойим», дейди идора амалдорларидан бири. Яна бири Трампнинг танловини «ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли» деб атаган. Учинчиси бу ғояни «ақлдан озган» деб ҳисоблади. Тўртинчиси ғазабланиб, вазиятни «бемаъни» деб атади ва Гетцни тарихнинг бундай «давр яратувчи» лаҳзасида бу каби муҳим лавозимга тасдиқламаслик кераклигини айтди.
— «Нима бўляпти?» «Сўз топишга қийналяпман» – сўровда қатнашган Адлия вазирлиги ходимлари орасида шундай иборалар ҳам эшитилди. Улардан бири Гетцнинг ўзи жиноий тергов предмети бўлганини эслаб, бош прокурор лавозимига номзодни «ўзига хос фазилатларга эга» дея масхара қилди.
«У Адлия вазирлиги лавозимига номзоди илгари сурилган энг кам малакали шахсдир», — дея телеканал бошқармадаги собиқ юқори лавозимли амалдорнинг сўзларини келтиради.
Телеканал хабарига кўра, илгари айбловларсиз якунланган федерал тергов мавзуси бўлган Гетц мунтазам равишда Адлия вазирлигини ҳам, Федерал қидирув бюросини ҳам танқид қилган, жумладан, бюрони молиялаштиришни тугатишга чақирган.
Шу йилнинг 5 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонди. У XIX асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчиси бўлди. Унинг инаугурацияси 2025 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг