АҚШ 20 ой ўтиб чегараларни очди, энди эмланган сайёҳларга чекловлар мавжуд эмас

00:32 10 Ноябрь 2021 Дунё
960 0

Фото: Elgezit

8 ноябрдан бошлаб АҚШ Moderna, Johnson & Johnson, Pfizer, AstraZeneca, Covishield, Covaxin, Sinovac Biotech ва Sinopharm томонидан тўлиқ эмланганлар учун саёҳат чекловларини бекор қилмоқда, деб хабар берди Оқ уй.

25 октябрь куни АҚШ президенти бошқа давлатларнинг фақат эмланган фуқароларига киришга рухсат берган эди. Эмлаш сертификатига қўшимча равишда, ташриф буюрувчилар билан салбий ПCР тестига эга бўлишлари керак бўлган.

Айтилишича, Мексика ва Канада билан қуруқлик чегараси очиқ, бу штатларнинг фуқаролари эндиликда ПCР сертификатига эга бўлишлари шарт эмас.

Чегаралар Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британия фуқроллари учун ҳам очилди. Вакцина ҳозирда етарлича мавжуд бўлмаган давлатлар фурололари учун Б-1 ёки Б-2 эмас, балки ноиммиграцион визада кириш имконияти яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер