Apple ва Samsung компаниялар ходимларига ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқлади

12:56 23 Май 2023 Дунё
1012 0

Иллюстратив фото

Эндиликда Apple компанияси ҳам ходимларига ChatGPT ва бошқа ташқи сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни тақиқланганлиги тўғрисида The Wall Street Journal хабар берди.

Бундан олдин Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ходимларига ахборот тарқалишидан қўрқиб, корпоратив қурилмаларда ChatGPT чатботи ва шунга ўхшаш технология маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлагани Bloomberg хабарларида айтиб ўтилганди.

Бу икки компания,  дастурлардан фойдаланадиган ходимлар фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини ошкор қилишидан ва шунга ўхшаш чатботларга юкланган маълумотлар ташқи серверларда сақланганлиги сабабли учинчи шахслар фойдаланиши мумкин эканлигидан  хавотирда.

Samsung Electronics компанияси бунга параллел равишда компания ўзининг ChatGPT аналогини жорий этиш устида ишламоқда.

Шунингдек, Apple раҳбарияти ўз ходимларига код ёзишни автоматлаштирадиган Microsoft’га қарашли GitHub’нинг Copilot дастуридан фойдаланмасликни ҳам айтган. Шу билан бирга, OpenAI компанияси ChatGPT AppStore’да чиқарилишини эълон қилган ва илованинг Android OC учун версияси ҳам чиқишини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер