“Apple” дунё бўйлаб юзга яқин дўконлари очилганлигини эълон қилди

Фото: akket.com
“Apple” компаниясининг вице-президенти Дейдра ОʼБрайен бугундан пандемия туфайли вақтинча ёпилган дунё бўйлаб юзга яқин дўконлар ўз фаолиятини қайта бошлаганини маълум қилди.
“Бугундан юзга яқин дўконларимиз яна харидорларга ўз эшикларини очади”, деган у.
Қайд этилишича, эндиликда харидорлар дўконларга киришдан олдин ниқоб тақишлари керак бўлади. Шунингдек, уларнинг тана ҳароратлари ҳам ўлчанади.
Эслатиб ўтамиз, эпидемия сабаб 14 март куни “Apple” АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги чакана савдо дўконларини ёпишга қарор қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг