Андижонликлар энди бино томида иссиқхона барпо этишни оммалаштирмоқда

Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоятида аҳоли зич, экин майдонлари оз бўлгани боис ҳар бир қарич ер қадрли. Омилкор андижонликлар ҳатто йил давомида тўрт мартагача ҳосил олишнинг уддасидан чиқаётгани уларнинг ерни ҳақиқий даромад манбаига айлантираётганидан далолат беради.
Айни пайтда бунга ҳам қаноатланмаган миришкорлар энди биноларнинг том қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш тажрибаси оммалаштиряпти. Жумладан, Андижондаги «ХХI asr akademiyasi» хусусий мактабининг тўрт қаватли биноси том қисмида барпо этилган 4,5 сотих майдондаги иссиқхонадан бир йилда 170 млн. сўм даромад олинмоқда.
— Томда иссиқхона барпо этишнинг ўзига хос афзалликлари бор, — дейди тадбиркор Шахнозахон Шодмонова. — Биринчидан, ер майдонига эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, экинлараро ҳаво айланиши яхши. Учинчидан, қуёшдан қувват олиш имкони кўпроқ. Айни пайтда иссиқхонамизда қулупнай, булғор қалампири, бодринг ва помидор парваришламоқдамиз. Гидропоника усулидан фойдаланаётганимиз боис ҳосилдорлик анъанавий усулдагига нисбатан икки баробарга ортиқ.
Томда иссиқхона барпо этишнинг яна бир афзаллиги шуки, кам харажат ва кам ҳаракат талаб этади. Бунга сабаб ўсимликнинг икки қават плёнка остида парваришланиши бўлиб, юқорида келтирилган иссиқхонада барча юмушлар атиги уч ишчи томонидан бажарилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг