Андижонлик ҳайдовчи 13 миллион сўмдан зиёд жарима тўлади
Фото: “Халқ сўзи”
59 ёшли А.А. йўлларда 38 марта ҳаракат тезлигини ошириб, ўз оиласи бюджетига катта зиён етказди. Бу ҳақда у шундай дейди:
— Ҳақиқатда “Ласетти” русумли автомашинамда меъёрдаги тезликка амал қилмай, шошқолоқлик қилганим учун рўзғоримга зарур бўлган шунча маблағни жаримага тўлаб юбордим, —дейди ҳайдовчи ҳолатга изоҳ бераркан. —Барча ҳайдовчиларга йўл қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайман.
Хабарингиз бор, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириши базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан тўққиз бараваригача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Иброҳимжон МАМАТОЛИБОВ,
МИБ Андижон шаҳар бўлими ижрочиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг