Андижондаги олти умумтаълим маскани «Замонавий мактаб» мақомини олди
                Фото: Халқ сўзи
Республикамизда таълим сифатини ошириш, бунинг учун ўқитувчи ва ўқувчилар учун етарли шароит яратиш, мактабларда илғор иш услубларини оммалаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан «Замонавий мактаб» лойиҳаси эълон қилинган эди.
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Умархўжа Мадаминовнинг таъкидлашича, вилоятдан жами 42 та умумтаълим муассасаси мазкур лойиҳада иштирок этиш истагини билдириб, уларда яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилган муваффақиятли тажрибалар лойиҳа комиссиясига тақдим этилди. Лойиҳа якунларига кўра, 6 та (Андижон шаҳридаги 13-, Булоқбоши туманидаги 30-, 43-, Улуғнор туманидаги 20-, 21- ва Шаҳрихон туманидаги 64-мактаб) умумтаълим маскани «Замонавий мактаб» сертификатини қўлга киритди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
 - Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
 - Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
 - АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 - Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
 - Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
 
                
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг