Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолияти аниқланди

Жорий йилнинг май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ.
Унда айтилишича, жамоат етакчиси Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат ташкил этган холда шаҳардаги турли чойхоналарда тупланиб, келгусида Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилишган. Шунингдек, ўзаро «Байтулмол» кўринишида пул маблағлари йиғиб, уз тарафдорларига бериб келишганлиги маълум бўлган.
Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тегов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар топилган ва расмийлаштирилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг