Андижонда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган хусусий корхона аниқланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Андижон шаҳрида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Б.к.” хусусий корхонаси масъул шахслари лицензия олмасдан, корхонанинг озиқ-овқат дўкони орқали алкоголь маҳсулотларини ноқонуний равишда сотиб келгани фош этилди.
Тадбир натижасида 537 дона турли номдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Хонобод шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилди. Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида якка тартибдаги тадбиркор Ш.О.га тегишли савдо дўконидан 97 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ва 342 қути тамаки маҳсулоти топилди ва ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда ушбу ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолатлар алкоголь маҳсулотларининг назоратсиз айланиши ва солиқдан қочиш ҳолатларига қарши курашда масъул идоралар томонидан олиб борилаётган фаол ҳаракатларнинг бир қисмидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг