Андижонда «Nexia-3» ва «Траcкер-2» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:41 20 Февраль 2026 Жамият
295 0

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.

Унда айтилишича, ушбу ЙТҲ бугун, 20 февраль куни соат 17:10ларда Асака тумани «Янгисор» МФЙ Янгисор кўчасидан ўтган Д-105 «Асака — Андижон» автомобиль йўлининг 160 км.да содир бўлган.

Унда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Б.А. «Nexia-3» русумли автомашинасида «Янгисор — Дўнг» кўчалари кесишган чорраҳасидан чап томонга бурилаётиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «Траcкер-2» русумли автомашинаси ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида «Nexia-3» русумли автомашинасидаги 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?