Андижонда «Nexia-3» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Олтинкўл туманида «Nexia-3» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида «Nexia» автомобили билан тўқнашиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 23 октябрь куни соат 13:15 ларда Олтинкўл тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 132 километрида содир бўлган.
«Nexia-3» русумли машинани бошқариб келаётган 35 ёшли ҳайдовчи В.М. ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Оқибатда ўз йўналишида келаётган «Nexia» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ туфайли «Nexia-3» русумли транспорт воситасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг