Андижонда “метрика”нинг ёши нечада?
Фото: “Халқ сўзи”
Ҳар гал фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бюросида бўлганимда хаёлимдан бир фикр ўтади: “Андижонда илк “метрика” – яъни туғилганлик гувоҳномасини ким олган?» Бугун ана шу саволга жавоб топиш истагида Андижон шаҳар ФҲДЁ бюросида бўлдим.
— Идорамизга мурожаат қилувчилар сони аримайди,—дейди бюро мудири Ғафуржон Саломов мени архив бўлими томон бошлар экан.– Бир кунда юз нафардан зиёд фуқаролар билан ишлаймиз. Шу кунгача 12 мингта туғилганлик, 1712 та никоҳ, 820 та ажрим ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақидаги ҳужжатларнинг барчаси архивимизда сақланади.
Маълумотлардан билдимки, архив ҳужжатлари бир йилда ўртача 15-16 мингтадан ортади. Авваллари барча ҳужжатлар қоғоз шаклида сақланган бўлса, бугунги кунда рақамлаштириш тизими жорий этилган.
— Илк туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 1929 йилнинг 4 сентябрь куни Салоҳиддин Анваров номига расмийлаштирилган,—дейди бюро инспектори Наргизахон Хидирова. – Худди шу йили Ваҳобжон Тўхтаев ҳамда Оминиса Собироваларнинг никоҳи ҳам илк бор расмийлаштирилган.
Архив ҳужжатлари билан танишиш давомида гувоҳ бўлдикки, ҳужжатлар илк бор амалдаги форс ва араб ёзувларида шакллантирилган экан. Бугунги кунда улар билан ишлашда қулайлик яратиш мақсадида бюро ходимларидан ушбу ёзувлар билан ишлай олиш қобилияти ҳисобга олинади.
Хулоса қилиш мумкинки, Андижонда илк “метрика”ниям, ФҲДЁ бўлимининг ҳам ёши 94 да экан!
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг