Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигитнинг ўзи чўкиб кетди

Архив фото
Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Жанубий Фарғона каналида ўзига таниш қизни қутқармоқчи бўлган 20 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 5 май куни соат 18:00 атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, йигит шу туманда яшовчи таниши Г. Х.(қиз)ни қутқариш мақсадида сувга тушган. Қиз атрофдаги одамлар томонидан қутқариб қолинган.
Йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб — 8 май куни соат 11:30 атрофида каналнинг Марҳамат тумани «Полвонтош» маҳалласидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг