Андижонда йилнинг энг яхши кутубхоначи аниқланди
Андижон шаҳрида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳамда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларидан иштирок этган 17 нафар мутахассис танлов Низомига асосан 4 та шарт бўйича беллашди. Китобларни интерактив усулларда тарғиб қилишга қаратилган букрейлер ва бук сламлар намойиши, кутубхоначилик терминлари бўйича баҳрибайт, тест синовлари ҳамда иш фаолиятида қўлланаётган янги лойиҳалар тақдимотлари орқали улар ўз маҳоратини намойиш этди.
Избоскан туман ахборот-кутубхона марказининг ахборот-библиография хизмати раҳбари Нодирахон Отақўзиева 71,4 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
— Бу ютуқ мен учун кутубхона соҳасига бўлган меҳрим ва масъулиятимнинг натижаси бўлди, — дейди у биз билан суҳбатда. — Асосий мақсадим китобни замонавий усулларда тарғиб қилиш, ёшларда ўқиш маданиятини шакллантириш ва кутубхоналарни жозибали масканга айлантиришдир.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Нодирахон Отақўзиева эса танловнинг республика босқичида Андижон вилояти номидан иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Саминжон ҲУСАНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг