Андижонда икки фуқаро жанжаллашди, улардан бири 15 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги «Автошох бекат»да фуқаролар жанжаллашгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 15:35 ларда Андижон шаҳри, Ўзбегим маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган «Автошох бекат» ҳудудида, Андижон-Қўқон йўналишида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ҳайдовчилар, 1992 йилда туғилган Асака туманида яшовчи А.Х. унга таниш бўлган 1993 йилда туғилган Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи О.Х. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашган.
Бошқарма маълумотларига кўра, ушбу жанжал оқибатида бошқа фуқароларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, фуқаро О.Х.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг