Андижонда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди
Фото: ДХХ
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пора эвазига ўзгаларни ишга киритишни ваъда қилган Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кирган ва мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1,8 минг доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг