Андижонда фуқаро 186,1 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Андижон вилоятида фуқаро томонидан 186,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд этилишича, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминот корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Избоскан туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор «А.Р.» ўзига қарашли бинода ҳеч қандай ҳужжатсиз, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонаси томонидан 186,1 млн сўм миқдоридаги табиий газ қайта ҳисобланган.
Таъкидланишича, қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг