Андижонда алимент тўламаган икки отага 15 суткадан «берилди»

15:37 25 Ноябрь 2024 Жамият
326 0

Фото: МИБ

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга тақдим этилиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда, деб хабар берди бюро ахборот хизмати.

Хусусан, МИБнинг Олтинкўл туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши бўйича қарздор Э.Ю. суд буйруғига асосан М.Ю. фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлсада, қарздор Э.Й. алимент тўловларни ўз вақтида тўламасдан келган.

Алиментдан 25 млн. 346 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган қарздор суд мажлисида ўз масъулиятсизлигини тан олган ва ишсизлиги сабаб тўлашга имкони бўлмаганлигини билдирган.

Қарздор О.Ш. ҳам икки нафар фарзанди учун тўлаши керак бўлган алимент қарзлари 8 млн. сўмдан ортиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судида ўтказилган суд мажлисида алимент тўловларига масъулиятсизлик билан қараган ушбу қарздорларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди ҳамда уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?