Андижонда 7 ёшли бола қудуққа тушиб кетди
Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида 7 ёшли бола қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, туманнинг «Ибн Сино» маҳалла фуқаролар йиғинида, Мактаб кўчасида жойлашган уйларнинг бири ҳовлисидаги чуқурлиги 40 метр, диаметри 90 см бўлган қудуққа уй эгасининг 7 ёшли ўғли эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
Шундан сўнг, улар болани олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб ФВБга мурожаат қилган. Айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ва анжомлар ёрдамида бола қудуқдан соғ-саломат чиқариб олинган.
«Айни вақтда боланинг аҳволи яхши», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг