Андижонда 5,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ИИБ ва «Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда «Б.Б.» МЧЖ раҳбари С.А. «Бешқовоқ» МФЙ ҳудудидаги туз ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич муҳрини бузиб, газ тармоғидан оҳак ишлаб чиқариш учун фойдаланиб келганлиги фош этилди.
Ушбу қонунбузилиш ҳолати натижасида жамият ва давлат манфаатларига жами 5,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг