Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

Видеодан кадр
Андижон шаҳрида 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 13 март куни 1999 йилда туғилган, кар-соқов бўлган йигитни поезд уриб юборган. Тез ёрдам бригадаси воқеа жойига соат 10:22 да етиб бориб, оғир аҳволдаги беморни 10:34 да РШТЁМ вилоят филиалига олиб келган. Марказ шифокорлари томонидан ўтказилган операция муваффақиятли якунланган ва беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Унга бош мия оғир жароҳати, чайқалиши, гематомаси, қош қисми йиртилиши, ўнг ошиқ-болдир бўғими чиқиши, ошиқ-болдир бўғими синиши, постравматик карахтлик каби ташхислар қўйилган.
Қайд этилишича, беморнинг ҳолати «ўрта оғир» деб баҳоланмоқда. Йигит ҳозирда шифокорлар назорати остида, саломатлик ҳолати эса ижобий кўринишда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг