Андижонда 2 минг 948 нафар талаба турар-жой билан таъминланди

Фото: "Халқ сўзи"
Андижон вилоятида 5 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, бу ерда таҳсил олаётган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пухта билим олишлари учун етарли шароит яратиш мақсадида хайрли ишларга қўл урилган. Жумладан, уларни шу йилнинг охирига қадар ётоқхона билан таъминланганлик даражасини 52 фоиздан 73 фоизга етказиш кўзда тутилган. Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида Андижон давлат университетида салкам 3 минг нафар талаба турар жой билан таъминланди.
Мазкур олий таълим муассасасида мавжуд 6 та талабалар турар жойи тўлиқ таъмирдан чиқарилгач, хонадонларда ижарада яшаб келган 1 минг 436 нафар йигит-қиз қулай шароитларга эга ётоқхоналарга қайтди. Айни пайтда ушбу ётоқхоналарда университетнинг уч мингга яқин талабаси яшамоқда.

— Шу пайтгача турли хонадонларда ижарада яшардим, — дейди университет талабаси Гуласал Маҳмудова. — Ётоқхонанинг фойдаланишга топширилиши биз, талабаларни беҳад қувонтирди. Ҳам маблағимиз, ҳам вақтимиз тежаладиган бўлди. Ётоқхонамизнинг ўзида тиббий хизмат кўрсатиш маскани, ички ишлар инспектори фаолият кўрсатади. Кутубхона шундоққина ёнимизда.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида минг ўринли, Андижон давлат тиббиёт институтида уч юз ўринга мўлжалланган, Андижон машинасозлик институтида эса 212 ўринли ҳамда бошқа муассасалардаги турар жойлар ҳисобига яна 2 минг 948 нафар талаба муқим турар жойга эга бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг