Андижон жамоасининг бешинчи ўйинида ҳам дуранг қайд этилди
Бугун, 26 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг бешинчи тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда “Андижон“ клуби ўз майдонида Туркманистоннинг “Аркадаг“ жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди. Баҳснинг биринчи бўлими 0:0 ҳисоби билан тугади.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида “Андижон“ клубининг африкалик легионери Исмоил Акинаде ҳисобни очди. Ушбу гол “бургутлар“нинг халқаро майдондаги биринчи голи сифатида тарихда қолди.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. Туркманистон терма жамоаси аъзоси Дидар Дурдиев мувозанатни тиклаган голга муаллифлик қилди.
Учрашув якунига қадар Акмал Шоаҳмедов бошчилигидаги жамоада яна бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Шу тариқа бешинчи ўйинида бешинчи марта дурранг ўйнаган “Андижон“ клуби ўз гуруҳига 5 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турни 24 декабрь куни Қатарнинг “Ал-Аҳли Доха“ клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг