Андижон вилоятида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ишлар ўрганилди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш масалалари, шунингдек, аҳоли мурожаатларига муносабат билдириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлиги, профилактик тадбирларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳокимликлар, ички ишлар, прокуратура, суд органлари, жамоатчилик вакиллари ва «маҳалла еттилиги» билан учрашувлар ўтказилиб, жойлардаги муаммо ва таклифлар кўриб чиқилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тарғибот ишларига ҳам эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, вилоятда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, бозорлардаги автотураргоҳлар фаолиятини рақамлаштириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қабул қилинган «йўл харитаси», «чора-тадбирлар режаси», комплекс дастурлар ижроси жойига чиққан ҳолда муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг