Андижон вилоятида маҳаллий Кенгашлар сессияларида қандай масалалар кўриб чиқилди?

Яқинда халқ депутатлари Бўстон ва Пахтаобод туманлари Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Уларда Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов иштирок этди.
Сессияда кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бўстон тумани дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш, халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш ҳамда унинг мудири ва бош мутахассисини тайинлаш каби масалалар кўрилди.
Сессияларда сенатор Р.Алимов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига тўхталди. Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли тавсия ва таклифларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг