Андижон вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди
Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги икки йилга яқин вақт давомида бошқармага раҳбарлик қилиб келган Журъатбек Қувватов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Шу вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шоҳрухмирзо Мамажонов эгаллади.
Маълумот учун, Шоҳрухмирзо Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.
У турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг