Андижон ва Тошкентда 220 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

Фото: Прокуратура департаменти
Андижон ва Тошкент шаҳрида 220 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А-А.» НТМ масъул шахслари муассасанинг 3 та иситиш қозонини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 116 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «S.О.» МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 103,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг