Андижон ва Навоийда «права» олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

10:22 27 Ноябрь 2024 Жамият
274 0

Фото: Прократура департаменти

Навоий ва Андижон вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро М.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки вилоят вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 1 000 доллар эвазига «В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, 700 доллар ва 4 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, «Ватанпарвар ташкилоти»нинг Андижон тумани клуби ўргатувчи устаси М.О. ва «М.» МЧЖ авто мактаби ўргатувчи устаси Д.П. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик курсини ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Улар бу иши эвазига 4,5 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Р. фуқаро С.У.га «Ватанпарвар» ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик курсида ўқиганлиги ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига 7,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?