Андижон ҳокими халқаро федерация президенти бўлди
Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Билдирилишича, Хонобод шаҳрида ташкил этилган «Etno strongman games» (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилган.
Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этган таъсис конференциясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси президенти этиб сайланган.
Маълумот учун, бугунга қадар Осиё минтақасида спортнинг ушбу йўналиши бўйича федерация мавжуд эмас эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг