Ана холос! Мексика «Google»ни судга берди
Мексика ҳукумати АҚШ технологик гиганти «Google»га қарши судга мурожаат қилди. Сабаби – компания АҚШда «Google Maps» фойдаланувчилари учун «Мексика қўлтиғи» номини «Америка қўлтиғи» деб ўзгартирган. Мексика расмийлари бу қарорни собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан чиқарилган фармон натижаси деб ҳисобламоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум жума куни ўтказилган матбуот анжуманида даъво аризаси аллақачон топширилганини тасдиқлади. Бироқ даъво айнан қаерда ва қачон топширилгани ҳақида маълумот бермади. Шейнбаумга кўра, бу ўзгариш Мексиканинг ҳудудий сувлари суверенитетига тажовуздир, чунки Мексика қўлтиғи икки мамлакат — АҚШ ва Мексика қирғоқларига тегишли.
«Google» эса «Америка қўлтиғи» атамасидан фойдаланишни давом эттираётганини билдирган. Компаниянинг ҳукумат билан алоқалар бўйича вице-президенти Крис Тернер феврал ойида юборган мактубида бу қарор «Google хариталар сиёсатининг бутун минтақаларда изчил ва бетараф қўлланилиши» асосида қабул қилинганини билдирган.
Бугунги кунда «Google Maps»да бу сув ҳавзаси АҚШда «Америка қўлтиғи», Мексикада «Мексика қўлтиғи» ва бошқа халқаро ҳудудларда «Мексика қўлтиғи (Америка қўлтиғи)» деб кўрсатилмоқда.
Мексика ташқи ишлар вазирлиги илгари ҳам «Google»га мурожаат қилиб, мамлакатнинг континентал шелфидаги сувларни «Америка қўлтиғи» деб атамасликни сўраган эди. Мексика томонининг асосий далили шундаки, Трамп фармони фақат АҚШ ҳудудида кучга эга ва халқаро миқёсда тан олинмаслиги керак.
Тарихий жиҳатдан «Мексика қўлтиғи» номи 400 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд. «Assosiated Press» агентлиги ҳам айни номдан фойдаланишда давом этмоқда, аммо Трамп томонидан илгари сурилган янги ном мавжудлигини қайд этмоқда.
Мексиканинг «Google»га қарши очган суд иши эса яқин келажакда халқаро номлаш сиёсати ва технологик гигантлар масъулиятига оид кенг муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг