Амстердамда бир нечта портлаш содир бўлди
Фото: Reuters
Жорий йилнинг 5 июнга ўтар кечаси Амстердам шимолида кетма-кет учта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Нидерландия радиоэшиттириш корпорацияси (НОС) хабар бермоқда.
Корпорация маълумотларига кўра, шаҳар шимолида, маҳаллий вақт билан соат 03:15 — 03:50 оралиғида учта портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.
Аниқлик киритилишича, ҳеч ким жабрланмаган. Биринчи портлашдан кейин ёнғин бошланган, бироқ мутахассислар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.
Воқеа жойида портлашлардан бирига алоқадорликда гумон қилинаётган 21 ёшли йигит қўлга олинган. Унинг шахси ҳақида тафсилотлар берилмаган. Полиция, шунингдек, уч воқеа ўртасидаги алоқаларни ҳам текширмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг