«Амирсой» тоғ-чанғи курортининг иши вақтинчалик тўхтатилди

23:46 09 Март 2021 Жамият
1114 0

Йўл қатнов қисмида кўчкининг олдини олиш мақсадида курортга олиб борадиган кириш йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Шу сабабли «Амирсой Ресорт»га олиб борувчи йўл ФВВ ва ЙҲХББ томонидан вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда «Амирсой»нинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Курорт иши 9 мартдан 12 мартгача, ҳаракатланиш тиклангунга қадар тўхтатилади.

Айни пайтда «Шале» услубидаги ёғоч уйларда бўлиб турганлар учун ушбу уйлар ва Алпина ресторани, шунингдек, квадратцикллар ва снегоходлар ишлашда давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?