Алимент тўламаган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда МИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан берилган изоҳ «Ҳудуд» информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, вояга етмаган 2 нафар фарзандлари учун огоҳлантиришларга қарамай, жорий йилнинг 1 август кунига қадар 10 миллион 737 минг сўм алимент пулларини тўламаган ота Учтепа туман суди қарори билан 15 суткага қамалган.
Фуқаронинг қариндошлари эса жорий йилнинг 15 август куни бюронинг Учтепа туман биносига келиб, қарздор отанинг ноҳақ қамалгани, унинг аёли фарзандларининг тарбиясига беэътибор эканини билдириб, ходимлар билан қўпол муносабатда бўлишган ва жанжал кўтаришган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.
Аввалроқ Нукус шаҳрида яшаётган фуқаро фарзанди учун 13 йиллик алиментни олдиндан тўлаб, рекорд ўрнатгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг