«Ал-Иттиҳод»дан жавобсиз 7 та гол, Ҳамробеков жамоасидан мағлубият

11:03 11 Февраль 2026 Спорт
273 0

Кеча, 10 февраль куни Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков тўп сураётган Эроннинг «Трактор» клуби Қатарнинг «Ал-Садд» жамоаси билан куч синашди.

Учрашув Қатар клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Рафаэл Мурика ва Роберто Фирмино муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада Меҳди Ширига алмаштирилди.

Тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳсда эса «Ал-Иттиҳод» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Гарафа» жамоаси билан ўйин ўтказди. Баҳс Саудия Арабистони клубининг 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Голларга Ҳуссам Ауар (3 та), Рожер Фернандеш (2 та), Юсуф Эн-Нэсири ва Данило Перейра муаллифлик қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?