Актёр Исоҳ Тўраев Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

13:34 23 Август 2021 Маданият
2223 0

Тўраев Исоҳ Латипович Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар М.Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри актёри, Қарши шаҳар «Мулоқот» театр студияси иш бошқарувчи директори, «Эски масжид» театр студияси бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри саҳналаштирувчи бош режиссёри каби бир неча масъулиятли вазифаларда меҳнат қилиб келаётган Исоҳ Тўраев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар эса, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри вазифаларда ишлаб турган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?